Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фарзанд дунёга келишига фаришталар ёрдам беради-ми?

Фарзанд дунёга келишига фаришталар ёрдам беради-ми?

— Кўпинча чақалоқларнинг орқаси кўкариб туғилади, бунинг сабабини катталар: “Бола туғилаётган пайт фаришта келиб, унинг орқасидан итариб юборади, яъни туғилишига ёрдам беради, ўша кўкарган жой фаришталарнинг қўл изи бўлади”, деб айтишади. Шу гап қанчалик рост?

— Йўқ, ҳеч қандай фаришта туғилаётган боланинг орқасидан итармайди. Балки бола туғилган пайтда шайтон уни чимчилайди. Шунинг учун чақалоқлар қичқиради ва орқаси кўкаради.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қай бир бола туғилса ҳам, албатта, туғилиш пайтида уни шайтон тутади. Шайтон уни тутганидан қичқириб овоз чиқаради. Илло, Марям ва унинг ўғли ундай бўлмайди. Агар истасангиз, “Ва албатта, мен Сендан унга ва унинг зурриётига шайтонир рожим шарридан паноҳ тиларман”ни қироат қилинг”, дедилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Manba: muslim.uz

Киритилди: 04:30 15.01.2021. Ўқилди: 4067 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!