Президент мактаби ўқувчиси, фарғоналик Собирова Дилафрўз дунёдаги энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири — Harvard университетига қабул қилинди.
Маълум қилинишича, у АҚШдаги мазкур университетда 4 йиллик таълимни тўлиқ қоплайдиган, 100 фоизлик грант асосида ўқиш имкониятига эга бўлди.
Бу ютуқ Ўзбекистон ёшларининг халқаро таълим майдонидаги нуфузи ортиб бораётганини яна бир бор тасдиқлайди.