Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фарғоналик эркак маҳалладоши бўлган аёлга туҳмат қилиб, оиласини бузиб юборди

Фарғоналик эркак маҳалладоши бўлган аёлга туҳмат қилиб, оиласини бузиб юборди

Туҳмат бу – била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш ҳисобланади. Туҳмат қилишнинг оқибатлари биз ўйлагандан ҳам оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Хатто, бир неча йиллардан буён ахил бўлиб яшаб келаётган оилаларни ҳам. Шу ўринда, судлар бу каби ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ ишларни кўришда энг аввало содир этилган қилмишнинг сабаби ва оқибатларига эътибор қаратиб жазо тайинлаб келмоқдалар.

Хусусан, Фарғона вилоятининг Тошлоқ туман маъмурий суди томонидан 2020 йил 13 май куни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 40-моддаси (туҳмат) ва 45-моддаси (фуқароларнинг турар жой дахлсизлигини бузиш) билан В.Усмоновга нисбатан тўпланган маъмурий иш материаллари кўриб чиқилди.

Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси М.Марахимовнинг "Aniq.uz"га маълум қилишича, В.Усмонов 2020 йил 12 март куни Тошлоқ туман, Бесаранг маҳалла фуқаролар йиғини, Янги Гулистон кўчасида яшовчи қўшниси С.Холматовани яшаш хонадонига унинг рухсатсиз кириб борган ва С.Холматовани Шерзод исмли жияни билан ишқий муносабатда гаплашиб турганини кўргани ҳақида уни турмуш ўртоғи М.Отахоновга гапириб, унга туҳмат қилган.

В.Усмонов суд мажлисида айбига қисман иқрор бўлиб, С.Холматовага туҳмат қилмаганини билдириб, важ келтирса-да, уни важлари жабрланувчи С.Холматова, гувоҳ М.Отахонов ва Ш.Шерматовнинг суддаги, гувоҳ Ю.Холматова, Д.Ўрмонов ва У.Собировларнинг суриштирувдаги кўрсатмалари билан рад қилинди.

Энг ачинарлиси, юқоридаги воқеалардан сўнг С.Холматовани турмуш ўртоғи уни ҳиёнатда айблаб, уйидан ҳайдаб юборган, болалар эса сарсон бўлмоқда. В.Усмоновни ўйламай қилган ишлари оқибатида бир неча одамлар ва оилалар сарсон.

Иш бўйича жабрланувчи С.Холматова суд мажлисида ҳуқуқбузарга қатъий жазо тайинланишини сўради. Суднинг қарорига кўра, В.Усмонов Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 40-моддаси ва 45-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга МЖтКнинг 34-моддасига асосан узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида 4 460 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Кошки бу каби жарималарни тайинланиши ва оммага очиқланиши келгусида бу каби ҳуқуқбузарликларни содир этилишини олдини олишда хизмат қилади.

 

 

 

Киритилди: 15:05 29.05.2020. Ўқилди: 7354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!