Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Фарғонадаги 350 та мактаб тўлиқ таъмирланади, барча мактаблар замонавий компьютер синфлари билан жиҳозланади

Фарғонадаги 350 та мактаб тўлиқ таъмирланади, барча мактаблар замонавий компьютер синфлари билан жиҳозланади

Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев фарғоналик сайловчилар билан учрашув чоғида таълимга оид режалар ҳақида тўхталди.

“Фарғона вилоятида мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж 100 фоизга қопланади. Бунинг учун 2 мингта янги давлат ва хусусий боғчалар ташкил этилади.

2030 йилга қадар, замонавий мактаблар барпо этиш, мавжудларининг қувватини ошириш, хусусий секторни қўллаб-қуватлаш ҳисобига қўшимча 125 минг ўқувчи ўрни яратилади. Натижада, мавжуд қувватларга нисбатан 2 баравар кўп ўқувчига эга бўлган 175 та мактаб юкламаси камайтирилади.

Шу билан бирга, вилоятдаги 350 та мактаб тўлиқ таъмирланади, барча мактаблар замонавий компьютер синфлари билан жиҳозланади”, - деди номзод.

Киритилди: 15:42 15.06.2023. Ўқилди: 959 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!