Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Фарғонада ёшлар инновация маркази ташкил этилмоқда

Фарғонада ёшлар инновация маркази ташкил этилмоқда

Фарғона водийсидаги олий таълим муассасалари ҳамкорлигида “Ёшлар инновация маркази” ташкил этилмоқда. Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан очилаётган марказ иқтидорли ёшларни ўз инновацион ғояларини амалга ошириш, илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини ривожлантиришга замин бўлади. Зеро, инновацион технологияларга қизиқиши баланд бўлган ёшларни кашф этиш ва уларнинг янги рақобатбардош илмий ва амалий ишланмаларини ҳаётга татбиқ этишга сафарбар этиш жуда муҳим. Шу боис замон талабларига жавоб берадиган, меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш учун шарт-шароитлар ва имкониятлар яратилмоқдаки, бунинг натижасида талаба ёшлар, ёш олим ва профессор-ўқитувчиларни фан ва технологияларнинг замонавий ютуқлари билан тизимли таништириш имкони пайдо бўлади. 

Инновацион марказ ёшларга халқаро ва маҳаллий илмий-техник ахборот базалари, хорижий ва миллий даврий илмий нашрлардан фойдаланиш имконини бериш баробарида креатив фикрлашни ривожлантириш ва инновация тадбиркорлигини шакллантириш, шунингдек, замонавий юқори технологик лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга хизмат қилади.
 
Марказ ёрдамида маҳаллий маҳсулотларни ички ва жаҳон бозорларига йўналтириш имконини берувчи инновацион механизмлар ишлаб чиқилади ва ёшларни илмий-тадқиқот ишларига жалб этилади. 
Ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотларга муаллифлик гувоҳномаларини расмийлаштириш, оммалаштириш ва тижоратлаштириш жараёнларида кўмаклашиш ҳамда маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида онлайн илмий мулоқотлар, маҳорат дарслари, семинар-тренинглар ва малака ошириш курсларини ўтказиш, долзарб мавзуларда илмий-техник йўналишдаги танловлар ташкил этиш кабилар ҳам назарда тутилган.
 

Муҳими эса ёшлар мана шундай инновацион марказ очилишига ўзлари бош-қош. Марказнинг фаолиятини қандай бўлиши-ю, нима ишлар қилиши лозимлигини режалаштириб қўйиш баробарида унинг биноси ва атрофдаги ҳудуднинг бўлажак кўринишини лойиҳалаб, суратларга тушириб қўйишган. Уларнинг фаоллиги, ғайрат ва шижоатини кузатган Инновация вазирлиги масъуллари фарғоналик ёшларга ишонч билан марказ фаолияти учун зарур қонун ҳужжатларини тайёрлашмоқда. 

Марказ фаолиятини ривожлантириш дастурида Европа давлатлари, Япония, Жанубий Корея, Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси ва бошқа ривожланган давлатлардаги ўхшаш марказлар фаолияти чуқур ўрганилиб, уларнинг илғор тажрибаси инобатга олинади.
Бу саъйи-ҳаракатлар Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган Ўзбекистоннинг инновацион ривожланиш стратегиясининг ядроси – инсон капиталини ривожлантириш ва иқтидорларини юзага чиқариш мақсадига эришишдаги асосий йўллардан биридир, дейилади, вазирлик матбуот хизматининг бизга тақдим этган маълумотида. 
 
Manba: uza.uz    
Киритилди: 16:15 23.06.2018. Ўқилди: 2398 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!