Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Фарғонада яна бир "замонавий ўғирлик" жинояти фош этилди

A A A
Фарғонада яна бир "замонавий ўғирлик" жинояти фош этилди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи 29 ёшли фуқаро А.Х. ариза билан мурожаат қилиб, "номаълум шахс" унинг банк картасидан 1.425.000 сўм пулларини яширин равишда ўзлаштирганлигини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида яшовчи 25 ёшли фуқаро А.Ж. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.

Маълум бўлишича, А.Ж. сохта ҳавола яратиб, уни "онлайн кредит" ёки "моддий ёрдам олиш учун бу манзилга банк карта маълумотингизни киритинг" мазмунидаги сохта рекламалар билан, турли канал ва гуруҳларда тарқатиб, банк карта бошқарувини бериб қўйган фуқароларнинг пулларини яширин равишда талон-торож қилиб келган.

Жиноят содир этган А.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва унинг бошқа жиноятларини ҳам аниқлаш юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, А.Ж. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 14:19 12.04.2023. Ўқилди: 2026 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!