Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Фарғонада хавфсизлик чоралари кўрилмаган АГТКШ газ таъминотидан ажратилди

Фарғонада хавфсизлик чоралари кўрилмаган АГТКШ газ таъминотидан ажратилди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Учкўприк туманида жойлашган «Ф.М.С.» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўрнатилган технология жараёнларининг ва технологик асбоб-ускуналарининг амалдаги меъёр ва қоидаларга мувофиқлиги, табиий газни қабул қилиб олиш, сақлаш, тарқатилиши ҳолатлари юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Хусусан, ўрганиш жараёнида АГТКШлар фаолиятида аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилиши билан боғлиқ бўлган қўпол қоидабузарликлар аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан мутасаддиларга камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди ҳамда мазкур АГТКШлар юқоридаги камчиликлар бартараф этилгунга қадар (10 кун муддатгача) табиий газ таъминотидан ажратилди.

Киритилди: 15:39 02.03.2024. Ўқилди: 874 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!