Ижтимоий тармоқларда фуқаро Миллий гвардия (Қўриқлаш бўлими) органига тегишли бўлган кийим-бошда фуқаролар билан қўпол муносабатда бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси матбуот хизмати муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан фуқаро З.Қ.нинг хатти-ҳаракатларига нисбатан қонуний чора кўришлик учун МГ бошқарма мансабдор шахслари томонидан ўрганилганда, Марғилон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси Руҳий-асаб касалликлар бўлими томонидан берилган маълумотномада, у 1992 йилдан буён (“Умственная отсталость легкой степени со значительными нарушениями поведения, требующими ухода и лечения, обусловленная другими уточнёнными причинами”) ташхиси билан “Д” назоратида турувчи, умрбод 2-гуруҳ ногирони эканлиги аниқланган ҳамда унда бўлган кийим-бошлар олиб қўйилган.
Келгусида фуқаролар томонидан бу каби сохта “форма“ кийиш олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари олиб борилади, — дейилади хабарда.