Ҳолат 7-сентябрь куни Қўштепа туманидаги туғуруқхонада содир бўлган. Гумонланувчи аёл қўлга олинган. Унга нисбатан қасддан одам ўлдириш айби билан жиноят иши қўзғатилган
Жабрланувчилардан бири олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Аниқланишича, пичоқлаган шахс аёл киши бўлган. У ҳамшираларни хонага қамаб олган ҳолда пичоқлагани айтилмоқда. Аёл нега бундай қилгани ва ишнинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.
Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолатни тасдиқлади. Унинг билдиришича, Қўштепа туман прокуратураси 7-cентабр куни ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатган.
Гумонланувчи шахс ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.