Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада қуриган кўчатларни кесган шахс салкам 2 миллион сўм жаримага тортилди

Фарғонада қуриган кўчатларни кесган шахс салкам 2 миллион сўм жаримага тортилди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида қуриган кўчатларни кесган фуқаро жаримага тортилди, деб хабар бермоқда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати.

Унга кўра, ҳолат Фарғона вилояти прокуратураси, вилоят Экология бошқармаси Марғилон шаҳар бўлими давлат инспекторлари, Миллий гвардия ҳамда Фарғона вилоят ИИБ 1-минтақавий ҳудуд патрул пост хизмати ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган навбатдаги назорат рейд тадбирлари давомида аниқланган.

Фуқаро А.Н. томонидан «Наврўз» МФЙнинг Хиёбон кўчасида 4 туп қуриган арча кўчатларини ҳеч қандай рухсатномасиз кесиб юборган. Аниқланган ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан баённома расмийлаштирилиб, 1 миллион 700 минг сўм жарима белгиланди.

Киритилди: 23:03 09.02.2024. Ўқилди: 1397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!