Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Фарғонада қарийб 2 млрд сўмлик газ ўғирланди

Фарғонада қарийб 2 млрд сўмлик газ ўғирланди

Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоятида алюминни қайта ишлаш цехида 1,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 1 миллиард 805 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:14 05.06.2025. Ўқилди: 539 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!