Метан заправкалар ёпиқ бўлгани учун Фарғона шаҳридаги йўналишли автобуслар ишга чиқмаган. Транспорт вазирлигига кўра, автобуслар метан газ тўлдира олмагани сабаб қатнов тўхтаган. Қатнов қачон тикланиши ҳали маълум қилинмади.
Эслатиб ўтилади, 20 январдан Ўзбекистонда метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов киритилган.