Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада келин тўйдан 7 кун ўтиб, куёвдан сарполарини МИБ орқали қайтариб олди

Фарғонада келин тўйдан 7 кун ўтиб, куёвдан сарполарини МИБ орқали қайтариб олди

Жорий йил августда Фарғона вилоятида қурилган никоҳ ҳеч қанча ўтмай келишмовчилик сабабли бузилган. Келин куёвдан сепини қайтаришни талаб қилиб, судга мурожаат қилган.

МИБ Фарғона вилояти Матбуот хизматининг хабарига кўра, келин МИБ орқали эридан 60 турга яқин 47 млн сўмлик мулкларини қайтариб олган.

Маълумотларга кўра, келин-куёв тўйдан кейин 7 кун бирга яшаган.

Куёвнинг ота-онаси келин томон билан гаплашганида, келин куйов билан бошқа яшамаслигини айтган. Яраштириш иш бермагач, келин томон сепни олиб кетишга борганда куйов томон қайтармаган.

"Куёвнинг ота-онаси келин ҳеч бир сабабсиз уйга кетиб қолгани, тўй учун 15 минг доллар пул сарфлаб қўйганини ва келин томон уни қоплаб бериши кераклигини айтиб сепини ўз хоҳишлари билан қайтариб бермаган",- дейилади хабарда.

Киритилди: 19:12 07.10.2024. Ўқилди: 2928 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!