Iqair.com сайти маълумотига кўра, 30 ноябр соат 20.00 ҳолатига Фарғона шаҳрида ҳаво ифлосланиш даражаси рекорд даражага етган ва 1093 кўрсаткични ташкил этган. Бу ҳаёт учун хавфли дегани.
Соат 21.00 ҳолатига ушбу кўрсаткич 963ни ташкил этмоқда.
Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хабарига кўра, ободонлаштириш бошқармаси томонидан шаҳар кўчалари, йўл ёқалари ва ҳудудлардаги дарахт-буталарга мунтазам равишда сув сепиш ишлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга барча яшил ҳудудларда суғориш ишлари кун давомида белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда.
Фарғонага хизмат сафарига борганлар бу ердаги ҳаво сифати Тошкент шаҳридагидан ҳам кўра ёмонлигини қайд этишмоқда.