26 ёшли эркак 105 миллион сўмлик гашиш савдоси чоғида ушланди.
Фарғона вилояти Бағдод туман судида 26 ёшли Сурхондарё вилояти фуқаросига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. У гиёҳвандлик воситасини сотишга уринганликда айбдор деб топилди ва 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Тергов материалларига кўра, 2025 йил 31 январь куни айбланувчи шериги билан бирга ноқонуний фаолият бошлашга келишиб, гиёҳванд моддаларни реализация қилишни режалаштирган. Шериги мижоз топган бўлсада, келишув амалга ошмади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан улар жиноят устида қўлга олинган.
Суд мажлисида айбланувчи қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, оила аъзолари ҳақида қайғураётганини таъкидлади. Суд ҳукми билан у Жиноят кодексининг 273-моддаси асосида 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. Шерикининг тақдири юзасидан алоҳида маълумот берилмади.