Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фарғонада эркак таниш аёлнинг уйида меҳмон бўлиб, унга тажовуз қилди

Фарғонада эркак таниш аёлнинг уйида меҳмон бўлиб, унга тажовуз қилди

2021 йилнинг 4 январь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ Навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, 2020 йил 30 декабрь куни соат тахминан 11:00 да Комила С., нинг яшаш манзилига меҳмон бўлиб келган Абдуқодир О., Комила С., га ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган усулда зўрлик ишлатиб, уни қўрқитиб, Комила С., га тегишли бўлган нархи 2.000.000 сўмлик бир жуфт “қарға тиндоқ” номли тилла сирға ва 100.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари жараёнида, Абдуқодир О., Комила С., дан талон-торож йўли билан қўлга киритган бир жуфт “қарға тиндоқ” номли тилла сирғани фуқаро Аброр Қ., га 1.961.000 сўм эвазига сотиб юборганлиги аниқланиб, Абдуқодир О., дан 1.000.000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “А” банди (ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов давом этмоқда.

Киритилди: 12:04 08.01.2021. Ўқилди: 5513 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!