Бу ҳақда "Севимли" телеканалининг "Замон" дастурида батафсил маълумот берилди.
Айтилишича, андижонлик эркак фарғоналик қиз билан ижтимоий тармоқ орқали танишади. У билан бир неча бор гаплашиб, ёқтириб қолади. Унга уйланмоқчи бўлади. Аммо аввал розилик билдирган қиз турмушга чиқиш фикридан қайтади.
Бундан ғазабланган эркак қиздан ўч олиш пайига тушади. Унинг Фарғонадаги хонадонига бориб қизнинг янгасини қорнига пичоқ суқади. Шундан сўнг телефон орқали қизни уйига чақиртиради. Янгасининг икки ойлик чақалоқни йиғидан тўхтата олмагач, ёстиқ билан димиқтириб ўлдиради.
Қиз хонадонига етиб келгач, уни ҳам бир неча бор пичоқлайди. Шу пайт шовқинни эшитган қўшниси милицияга қўнғироқ қилишини айтади. Қўқиб кетган қотил воқеа жойини тарк этади, пичоқни яшириб, Андижон шаҳрига қайтиб кетади.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг ҳукми билан эркак Жиноят кодексининг тегишли модда ва қисмлари билан 20 йилга қамалди.