Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Фарғонада эҳсон қутиси ўғирланди

A A A
Фарғонада эҳсон қутиси ўғирланди

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахслар йўл четидаги эҳсон қутисини ўғирлаб кетгани тасвирланган видео тақалди. Изоҳларда айтилишича, воқеа жорий йилнинг 20 ноябрь куни Фарғона вилоятида содир бўлган.

QALAMPIR.UZ вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати бошлиғи Исмоил Шариповга таяниб маълум қилишича, ушбу ҳолат Фарғона вилоятининг Қўштепа тумани “Сармозор” МФЙ ҳудудида содир этилган.

Унда бир гуруҳ номаълум шахслар эҳсон қутисини Дамас русумли машинага юклаб, ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИОга ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган. Бироқ ҳолат тасвирланган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилгач, туман ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, терговга қадар текширув бошланган.

“Иш якунига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дея қўшимча қилган Шарипов.

Киритилди: 11:58 25.11.2023. Ўқилди: 1828 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!