Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Фарғонада 48 минг АҚШ долларига ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди

Фарғонада 48 минг АҚШ долларига ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят фош этилди

Фуқаро А.Я.нинг Фарғона вилояти ИИБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда, фуқаро Т.У. Фарғона шаҳри “Оқариқобод” маҳалласи ҳудудидан шаҳар ҳокимининг қарори билан “Э.З.” фермер хўжалигига боғдорчилик йўналишида 49 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратилган жами 4 гектар ер майдонини ҳеч қандай ҳужжатларсиз 48 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келишилган пулдан 10 минг АҚШ долларини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Киритилди: 14:45 05.12.2022. Ўқилди: 1047 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!