Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди томонидан Фарғона вилоятидаги давлат боғчаларида 100 нафардан ортиқ тарбияланувчининг оммавий заҳарланиши билан боғлиқ жиноят иши мазмунан кўриб чиқилди.
2026 йил 21 сентябрдаги суд ҳукмига кўра, боғчаларга таом етказиб бериш билан шуғулланган «Garden catering trade» МЧЖ раҳбари, технологи, директори ва ҳисобчиси ўз қилмишлари учун айбдор деб топилди ва уларга қонунда белгиланган санкция доирасида тегишли жазолар тайинланди.
Судланувчилар тадбиркорлик субъектлари вакиллари бўлгани ва қонунчиликка мувофиқ тадбиркорлик субъектларига нисбатан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмаслиги сабабли, суд томонидан уларга ушбу турдаги жазо тайинланмаган.
Жазо тайинлашда қуйидаги ҳолатлар инобатга олинган:
Судланувчиларнинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги;
Муқаддам судланмагани;
Жабрланувчиларга етказилган зарарнинг тўлиқ қоплангани;
Жабрланувчиларнинг қонуний вакиллари томонидан ҳеч қандай даъволар мавжуд эмаслиги.
Ҳозирча ушбу ҳукумнинг ижроси юзасидан томонлардан апелляция ёки кассация тартибида шикоят келиб тушмаган. Биринчи инстанция судининг ҳукмидан норози бўлган тарафлар белгиланган муддатда Фарғона вилоят судига шикоят ёки протест келтириш ҳуқуқига эга.