Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Фарғонада 1 майдан ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи ошади

Фарғонада 1 майдан ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи ошади

Фарғона вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқава сув хизматлари учун янги нархлар тасдиқланди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, 24 апрель куни Халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 1 майдан бошлаб нархлар қуйидагича бўлади:

Бир метр куб ичимлик суви нархи:

  • аҳоли учун — 3448 сўм (амалда — 2128 сўм);
  • бюджет ва бошқа ташкилотлар учун — 6944 сўм (3350 сўм).

Оқова суви хизматига:

  • аҳоли учун — 728 сўм (амалда — 504 сўм);
  • бюджет ва бошқа ташкилотлар учун — 1736 сўм (870 сўм).

Бунда, ушбу нархлар ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда келтирилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, янги нархларни белгилаш ишлаб чиқариш ва иш ҳақи харажатлари ўсиши билан изоҳланади.

Киритилди: 00:45 28.04.2025. Ўқилди: 796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!