Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Фарғона вилоятининг туман ва шаҳарлари чегаралари ўзгартирилмоқда

Фарғона вилоятининг туман ва шаҳарлари чегаралари ўзгартирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Учкўприк, Данғара, Фарғона, Тошлоқ, Қўштепа туманлари, Қўқон, Марғилон ва Фарғона шаҳарлари ҳудуди чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги Қонунчилик палатаси қарори лойиҳасини кўриб чиқишди.Бу ҳақда қуйи палата матбулот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, мазкур ҳужжатда ҳудудларнинг яхлитлиги, маъмурий-ҳудудий бирликларидаги давлат бошқарувининг самарадорлиги ҳамда маъмурий- ҳудудий бирликларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилиши асосий тамойиллардан бири ҳисобланиши белгиланмоқда.

Ушбу қарорнинг қабул қилиниши Фарғона вилояти маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини тартибга солиш, маҳаллий давлат ҳокимликлари органлари томонидан ҳудуд бошқарувини янада соддалаштиришга олиб келади. Эътиборли томони, Фарғона вилояти шаҳарлари ва туманлари чегарасидаги муаммоли масалаларни ечиш, аҳоли турмуш даражаси сифатини ошириш, ижтимоий инфратузилмалар ҳамда йўл хўжалигини тубдан яхшилашга хизмат қилади.

Мажлисда қарор лойиҳаси қабул қилинди.

Киритилди: 19:05 16.08.2022. Ўқилди: 3534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!