Бугун 27 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Фарғона вилоятидаги савдо дўконидан 1,7 млрд сўмлик алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди

Фарғона вилоятидаги савдо дўконидан 1,7 млрд сўмлик алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “L.U.” МЧЖ раҳбари Б.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, МЧЖнинг Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридаги савдо дўконида тегиши кирим ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 1,7 млрд сўмлик 562 турдаги алкоголли маҳсулотлар, шундан 29 турдаги қалбаки акциз маркали ҳамда 14 турдаги тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 18:57 23.04.2025. Ўқилди: 708 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!