Бугун 30 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Фарғона вилоятида чиқинди тўплаш хизматлари учун янги тўлов тарифлари белгиланди

Фарғона вилоятида чиқинди тўплаш хизматлари учун янги тўлов тарифлари белгиланди

Фарғона вилояти ҳудудларида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Унга кўра, 2025 йил 20 мартда “Вилоят ҳудудларида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ҳақида”ги Халқ депутатлари вилоят кенгашининг қарори қабул қилинди.

Қарор билан, ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун таклиф этилаётган мажбурий тўлов нархлари (тарифлари) қуйидагича белгиланди:

Қаттиқ маиший чиқиндилар учун:

  • Аҳолига (бир киши учун) бир ойлик тўлов суммаси ҚҚС сиз шаҳарлар ҳудудида 6696 сўм, туманлар ҳудудида 5804 сўм;
  • Аҳолига (бир киши учун) бир ойлик тўлов суммаси ҚҚС билан шаҳарлар ҳудудида 7500 сўм, туманлар ҳудудида 6500 сўм;
  • Юридик ташкилотларга 1 м3 учун ҚҚС сиз шаҳар-туманлар ҳудудида 100 580 сўм;
  • Юридик ташкилотларга 1 м3 учун ҚҚС билан шаҳар-туманлар ҳудудида 112 650 сўм.
Киритилди: 17:52 24.03.2025. Ўқилди: 747 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!