Бугун 10 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Фарғона ва Хоразмда истеъмолга яроқсиз алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Фарғона ва Хоразмда истеъмолга яроқсиз алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирида “A.” МЧЖ раҳбари М.В. спиртли ичимликлар савдо дўконида келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 255 турдаги жами 2 132 дона алкоголь ҳамда 38 турдаги 514 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Урганч туманида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Х.Ф. фуқаро Т.П.га 7 турдаги 130 қути тамаки маҳсулотини 2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинаcидан сотиш мақсадида олиб келинган турли номдаги 3 603 та қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:13 22.05.2025. Ўқилди: 616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!