ЖЧ–2026 саралашининг 3-босқичида Ўзбекистон билан ўйиндан сўнг БАА футбол ассоциацияси 21 ёшли Султон Одил ва 28 ёшли Холид Иброҳимни миллий жамоадан четлатди. Улар машғулот вақтида номақбул хатти-ҳаракатлар қилгани учун 5 та ўйиндан дисквалификация қилинди ва ҳар бири 500 минг дирҳам (136 минг АҚШ доллари) жарима тўлайди.
Футболчиларнинг аниқ қайси қоидаларни бузгани очиқланмаган.
Эслaтиб ўтамиз, 5-июнь куни Ўзбекистон БАА билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, тарихда илк бор ЖЧга йўл олди.