Киевда ҳаво ҳужуми сигнали пайтида портлашлар эшитилди. Бу ҳақда Украинанинг "Жамоатчилик" нашри ўзининг Телеграм-каналида хабар берди.
"Киевда портлаш овозлари эшитилди", — дейилади хабарда.
Украина Рақамли трансформация вазирлигининг онлайн харитасига кўра, Киевда, шунингдек, Киев, Днепропетровск, Житомир, Кировоград, Суми, Ровно, Полтава, Чернигов, Хмелницкий, Черкас ва Харьков вилоятларида ҳаво рейдлари ҳақида сигнал эълон қилинган.
Воқеаларнинг сабаблари аниқланмаган.
Аввалроқ Украина шимоли-шарқидаги Суми шаҳрида портлаш овозлари эшитилган эди.