Ўз вақтида тўланмаган солиқ тўловлари учун кейинчалик пеня ва қўшимча тўловлар билан ундириб олиниши ҳақида барча тадбиркорлик субъектлари маълумотга эгалар.
Лекин, “Ф.М.З.” масъулияти чекланган жамият томонидан 904 млн. сўм солиқ қарзи тўланмаганлиги натижасида Фарғона шаҳар солиқ инспециясининг қарори Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушди.
Давлат ижрочиси томонидан МЧЖ раҳбарига солиқ қарзини тўлаши учун ихтиёрий муддат белгилансада, ушбу муддат давомида қарздорликни баратараф этиш ҳаракатлари амалга оширилмади.
Шундан сўнг давлат ижрочиси мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди ва қарздор МЧЖнинг барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, автотранспорт ҳамда кўчмас мулкларига тақиқ қўйилгач, раҳбар бу ишни охири войлигини тушиниб етди.
Натижада, ўтган икки кун давомида 904 млн сўм солиқ қарздорлиги ундирилиб, давлат бюджетига йўналтирилди.