Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Фарғона шаҳрида фукаро ўзганинг хонадонини қалбаки ҳужжатлар асосида 20 800 АҚШ долларига сотиб юборди

Фарғона шаҳрида фукаро ўзганинг хонадонини қалбаки ҳужжатлар асосида 20 800 АҚШ долларига сотиб юборди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро В.К. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.Н.га бошқа бир фуқаро Н.Т.га тегишли Янги Аср кўчасидаги хонадонни гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, унга қалбаки ҳужжатларни тақдим қилиб, уйни 20 800 АҚШ долларига сотганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:50 05.07.2024. Ўқилди: 1015 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!