🏥 Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 12-13 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси доирасида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг кўп тармоқли клиникаси ташкил этиладиган бўлди.
Мазкур янги муассаса 2023 йил 1 сентябрдан Фарғона шаҳрида жойлашган 250 ўринли 2-шаҳар шифохонаси негизида фаолият бошлайди. (https://uza.uz/uz/react/posts/fargona-zhamoat-salomatligi-tibbiyot-instituti-kop-tarmoqli-klinikasi-tashkil-etiladi_511069?q=%2Freact%2Fposts%2Ffargona-zhamoat-salomatligi-tibbiyot-instituti-kop-tarmoqli-klinikasi-tashkil-etiladi_511069)
🩺 Клиникада имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга бепул асосда тиббий ёрдам кўрсатилади.
📋 Унинг ходимлари институт кафедралари билан ҳамкорликда ўз ихтисослиги бўйича республика миқёсида мақсадли дастурларини ишлаб чиқади.
♻️ Хорижий етакчи тиббиёт муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, тўпланган тажриба, ахборотлар, шунингдек, мутахассислар кенг алмашинувини йўлга қўяди.
📌 Ҳудудий тиббиёт ташкилотларига ташкилий-услубий ёрдам беради.
👨🏻⚕️ Институт профессор-ўқитувчилари, талабалари, магистрлари ва клиник ординаторлари билан ҳамкорликда сайёр қабуллар, тиббий кўриклар ва маслаҳатлар ташкил қилади.
❗️Қолаверса, институт клиникаси бўлимларида профессор-ўқитувчилар, талабалар, магистрлар ва клиник ординаторлар амалиёт ўтайди.