Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

“Фаол ҳаётга қадам”: 2025 йилдан ўзгалар парваришига муҳтожлар учун 5 янги хизмат ишга тушади!

“Фаол ҳаётга қадам”: 2025 йилдан ўзгалар парваришига муҳтожлар учун 5 янги хизмат ишга тушади!

Президентнинг “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 июндан ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади. Дастур доирасида қуйидаги 5 турдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилади:

уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;

уй шароитида қараб туриш хизмати;

тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати;

кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;

шахсий ёрдамчи хизмати.

Дастур доирасидаги ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисми ваучер асосида қоплаб берилади. Ваучер қиймати ҳукумат томонидан белгиланган миқдорда субсидия шаклида тўланади.

Ваучер бериш ва унинг қийматини тўлаш “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимидаги “Оила ҳамкори” платформаси орқали амалга оширилади. Қарорга кўра, ваучер қуйидагиларга берилади:

уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш ҳамда кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати учун:

Камбағал оилалар реестри, Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган шахсларга;

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдамни олувчи шахс (оила)ларга;

шахсий ёрдамчи хизмати учун:

I гуруҳ ногиронлик белгиланган шахсга;

кўзи ожизлик бўйича бирламчи ногиронлик белгиланган шахсга;

биринчи марта ногиронлар аравачасидан фойдаланиш белгиланган шахсга.

2025 йил 1 декабргача Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ҳузурида ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахслар учун кичик ҳажмли оилавий уйлар ташкил этилади.

Киритилди: 17:44 09.05.2025. Ўқилди: 465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!