Бугун 15 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Фаластинни қўллаб-қувватлаган Анвар Бундеслига клубидан компенсация олади. У буни суд орқали ютиб олди

Фаластинни қўллаб-қувватлаган Анвар Бундеслига клубидан компенсация олади. У буни суд орқали ютиб олди

2023 йилда Фаластинни қўллаб-қувватлаган пости учун Германиянинг "Майнц" клубидан кетган Анвар эл-Ғози собиқ жамоаси устидан судда ғалаба қозонди. Энди "Майнц" унга 2023/2024 йилги мавсум учун тўланмаган маошининг барчасини тўлайди, бу эса тахминан бир ярим миллион евро дегани.

"Дарёдан океангача, Фаластин озод бўлади," - деб ёзганди футболчи 2023 йил октябрида.

Анвар бу маблағнинг бир қисмини Фаластинга ёрдам учун юборишини эълон қилди - тахминан ярим миллион евро.

"Умид қиламанки, "Майнц" раҳбарияти ўзлари яратган вазиятга рози бўлади, шу жумладан, бу пуллар болаларнинг омон қолишига ёрдам беради," - деб ёзди футболчи ижтимоий тармоқда.

Ҳозирда Эл-Ғози Уэльсда "Кардифф Сити" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Киритилди: 23:47 13.11.2025. Ўқилди: 877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!