Бугун 26 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Фаластинликлар "бу шафқатсиз можаронинг энг аянчли босқичини" бошдан кечирмоқда - Гутерриш

Фаластинликлар "бу шафқатсиз можаронинг энг аянчли босқичини" бошдан кечирмоқда - Гутерриш

БМТ Бош котиби Антонио Гутерришнинг таъкидлашича, "оилалар оч қолмоқда ва энг зарур нарсалардан маҳрум этилмоқда, буларнинг барчаси бутун дунё кўз ўнгида содир бўлмоқда".

БМТнинг Ню-Ёркдаги қароргоҳи олдида журналистларга мурожаат қилган Гутерриш Исроил халқаро қонунчилик бўйича Ғазодаги аҳолига зарур ёрдамни етказиб бериш мажбуриятига эга эканлигини алоҳида таъкидлади.

"Ниҳоят, озгина ёрдам етиб борди. Сўнгги кунларда Керем Шалом [Карем Абу Салем] чегара пункти орқали Ғазога кириш учун 400 га яқин юк машинасига рухсат берилди. Бироқ фақат 115 та юк машинасидаги таъминот олиб кетилди, қамалдаги шимолий ҳудудларга эса ҳеч нарса етиб бормади," деди у.

Киритилди: 23:39 23.05.2025. Ўқилди: 545 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!