Фаластин Қизил Ярим Ой Жамияти Ғазонинг марказий ва шимолига қайтган қочқинларни жойлаштириш учун лагерлар қурмоқда.
Бу ҳақда ташкилотнинг “Х”даги саҳифасида эълон қилинган баёнотда айтилади.
“Ғазо шаҳри ва анклавнинг бошқа шимолий ҳудудларида вақтинчалик турар жой лагерлари қурилмоқда. Улар урушдан жабр кўрган ва уйларидан айрилганларни жойлаштириш режалаштирилган", - дея таъкидлайди нашр.
Бунгача ташкилот Ғазода биринчи дала касалхонасини очган.
Аввалроқ Иордания қироли Абдулла II Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашув якунлари бўйича Ғазо секторини ҳарбий ҳаракатлардан сўнг ушбу Фаластин анклав аҳолисини кўчирмасдан тиклаш зарурлигини қўллаб-қувватлашини маълум қилганди.
Кейинроқ Иордания ташқи ишлар вазирлиги аниқлик киритишича, араб давлатлари Трампнинг Ғазо сектори бўйича Фаластин анклавини аҳолини кўчирмасдан тиклашни назарда тутувчи режасига муқобил вариантни тақдим этишга тайёр.