Фаластин Таълим вазирлиги Исроилни "Салфит вилоятининг ғарбидаги Брукин ва Кафр ад-Дик шаҳарларидаги мактабларга шафқатсиз ва тажовузкор ҳужумлар уюштирганлик"да айблади.
"Wafa" ахборот агентлиги хабар беришича, Исроил армияси Брукиндаги ал-Мунжид хусусий мактаби ва Кафр ад-Дикдаги Шаҳид Мазен Абу ал-Вафо бошланғич мактабига бостириб кирган.
Бундан ташқари, ҳарбий кучлар Кафр ад-Дикдаги ас-Салам болалар боғчаси биносини ҳарбий постга айлантирган.
Хабарда айтилишича, ишғолчи булдозерлар Брукин қизлар бошланғич мактаби яқинида ҳам фаолият олиб бормоқда.
Вазирлик таъкидлашича, босиб олинган Ғарбий Қирғоқ, Шарқий Қуддус ва Ғазо ҳудудларида мактаблар ва таълим ходимларига қарши тобора кучайиб бораётган бу қонунбузарликлар "тизимли мустамлакачи тажовузнинг бир қисми" ҳисобланади.