Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Фаластин бош вазири: "Тажриба бизга "вақтинчалик" бўлган нарса кейинчалик доимий бўлиб қолишини ўргатди"

A A A
Фаластин бош вазири: "Тажриба бизга "вақтинчалик" бўлган нарса кейинчалик доимий бўлиб қолишини ўргатди"

Фаластин Исроилнинг Ғазо сектори жанубида “вақтинчалик қочқинлар лагерлари” яратиш ҳақидаги таклифини рад этди. Бу ҳақда Фаластин бош вазири Муҳаммад Штайе баёнот берди.

"Фаластин тарихида "вақтинчалик" деган нарса йўқ. Тажриба бизга "вақтинчалик" бўлган нарса кейинчалик доимий бўлиб қолишини ўргатди" - деди у.

У кўчирилган фаластинликлар ўз уйларига қайтиши кераклигини таъкидлади.

Штайенинг фикрича, Бош вазир Бенямин Нетаняху олиб бораётган сиёсат Исроилни ҳалокатга олиб келади. "Ғазо сектори 1967 йилда босиб олинган Фаластин ҳудудининг бир қисмидир. У ерда яшовчи ватандошларимизга ёрдам кўрсатиш учун бизга ҳеч кимнинг рухсати керак эмас”, — деди сиёсатчи.

Бош вазир баъзи давлатлар ҳамон Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига даъво қилаётганидан афсус билдирди. “Босқинчининг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи йўқ. Исроилга ҳарбий ёрдам кўрсатган ҳар бир киши фаластинлик болалар, аёллар ва бегуноҳ одамларнинг қон тўкилишига шерик бўлади”, — деди у.

Киритилди: 07:05 14.11.2023. Ўқилди: 1567 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!