Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваронинг лавозимини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Сўнгги вақтларда айрим хорижий нашрларда Осиё кубоги-2027 мусобақаси муддатининг ўзгартирилиши ортидан италиялик мутахассис терма жамоадаги фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқалган эди.
ЎФА ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. Ассоциация ОАВ вакиллари ва футбол мухлисларини тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликка, фақат расмий манбаларга таянишга чақирди.