Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Фабиньонинг трансферига ҳимоячининг итлари ҳалақит беряпти

A A A
Фабиньонинг трансферига ҳимоячининг итлари ҳалақит беряпти

Фабиньонинг Саудия Арабистонига ўтиши футболчининг итлари туфайли кечикмоқда.

"Ливерпуль" яримҳимоячиси "Ал-Иттиҳод"га ўтишга яқин турибди. У аллақачон 3 йиллик шартномага рози бўлган.

Бироқ уй ҳайвонлари билан боғлиқ вазият туфайли футболчининг трансфери кечикмоқда. Унинг бир жуфт француз булдоглари бор ва Саудия Арабистонида бу итлар тажовузкор ва хавфли ҳисобланади. Қоидаларга кўра, ушбу зотдаги итларни ҳеч қандай ҳолатда мамлакатга олиб кириш мумкин эмас.

"Ал-Иттиҳод" Фабиньо уй ҳайвонларини олиб келиши учун Саудия Арабистони ҳукуматидан махсус рухсат сўраган. Унинг итларини Саудия Арабистони билан чегарадош давлатлардан бири Баҳрайнга жойлаштириш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда.

Жиддалик клуб мухлислари ижтимоий тармоқларда “Фабиньо итлари ичкарига кирсин” шиори остида акция бошлади.

Киритилди: 17:12 24.07.2023. Ўқилди: 1415 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!