Бугун 10 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Фабиан Руис: "Умид қиламанки, "Олтин тўп" менинг жамоадошимга насиб этади"

Фабиан Руис: "Умид қиламанки, "Олтин тўп" менинг жамоадошимга насиб этади"

"ПСЖ" ва Испания терма жамоаси марказий ярим ҳимоячиси Фабиан Руис "Олтин тўп"ни қўлга киритиш фаворитлари ҳақида гапирди.

"Биз ажойиб натижалар кўрсатмоқдамиз, унвонларни қўлга киритяпмиз. "Олтин тўп" - бу мавсумнинг энг яхши футболчисига бериладиган алоҳида мукофот. Ҳозир эса бу ҳақда ўйламайман ҳам.

Ўзимдан роҳатланиш ва керак бўлганда терма жамоага, жамоамга ёрдам бериш ҳақида ўйлайман. Ҳозир фақат Португалияга қарши бўладиган ўйин ҳақида ўйлаяпман.

Умид қиламанки, “Олтин тўп” менинг жамоадошимга берилади. Терма жамоаданми ёки "ПСЖ"данми фарқи йўқ. Асосийси, бу жамоадош, ким ғалаба қозонса, хурсанд бўламан", деди Руис.

Эртага, 8 июнь куни Испания Миллатлар лигаси финалида Португалия билан ўйнайди.

Киритилди: 16:57 07.06.2025. Ўқилди: 528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!