Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эйфел минорасининг ранги қайта бўялади

Эйфел минорасининг ранги қайта бўялади

Париж-2024 Олимпиадаси арафасида шаҳар рамзи бўлмиш Эйфел минораси қайта бўялади

Эйфел минораси сўнгги марта 1968 йилда бўялган. Бўёқдан сўнг қўнғир занглаган кўринишдаги минора сарғиш-жигаррангда товланади. Бу меъмор Гюстав Эйфелнинг васияти эди.

Париж Олимпиадасининг триатлон ва очиқ осмон остидаги сузиш баҳслари Эйфел фонида ўтади.

Колоризация ишлари миноранинг 19 қаватли эски бўёқларини кетказишдан бошланади — мақсад минорага тушадиган оғирликни камайтириш. Сўнг устидан 60 тонна янги бўёқ урилади.

Парижнинг «темир афсонаси» 2,5 миллионта бирлаштиргичлар билан қотирилган 18 мингта металл қисмдан иборат, уларнинг барчаси тозаланиб, қайта бўяб чиқилади.

Киритилди: 19:37 16.02.2021. Ўқилди: 1832 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!