Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

ExxonMobil Ўзбекистонда синтетик мойлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

A A A
ExxonMobil Ўзбекистонда синтетик мойлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

АҚШнинг ExxonMobil компанияси “Uzbekistan GTL” заводи негизида синтетик мойлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар қилмоқда.
“ExxonMobil” Ўзбекистонда синтетик мойлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятларини ўрганмоқда. Ўзбекистондаги GTL заводи негизида 100 минг тоннагача синтетик мойлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш имконияти мавжуд бўлиб, бу келажакда республикада юқори сифатли мотор мойларини тўлақонли ишлаб чиқаришни яратиш имконини беради, - дейилган хабарда.
ExxonMobil - дунёдаги энг йирик нефт компанияларидан биридир. Штаб квартираси АҚШнинг Техас штатида жойлашган. Компания Осиё ва Шимолий Америка ҳудудида нефт ва газ қазиб олиш билан шуғулланади.

Киритилди: 10:32 17.02.2022. Ўқилди: 1751 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!