Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Европанинг икки гранди Винисиус хизматларига қизиқиш билдирмоқда

Европанинг икки гранди Винисиус хизматларига қизиқиш билдирмоқда

Юлдуз Винисиуснинг келажаги муҳокама қилинишда давом этмоқда, чунки шартномани узайтириш бўйича музокаралар жараёни секинлашди. Айтишларича, Винисиус ўз келажаги устидан назоратни сақлаб қолиш учун шошилмаяпти. Бразилияликнинг Мадрид гранди билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган.

Fichajes нашрининг хабар беришича, Винисиус унга икки суперклуб - "ПСЖ" ва "Манчестер Сити" қизиқиш билдираётганидан хабардор. Бу клублар фойдали таклифлар беришга тайёр.

Винисиус Жуниор "Реал" сафида жами 322 та расмий ўйин ўтказган. Уларда бразилиялик футболчи 106 та гол урди ва шерикларига 83 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 10:50 17.07.2025. Ўқилди: 734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!