Бугун 10 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Европаликлар Украинага бир неча дақиқа ажратишди

Европаликлар Украинага бир неча дақиқа ажратишди

Европа Иттифоқининг 6 март куни ўтказилган саммити 10 соатга яқин давом этди ва унда асосан иттифоқнинг 800 млрд евролик мудофаа режасини қандай қилиб молиялаштириш масаласи муҳокама қилинди.

Politico ёзишича, евросаммитда Украина бўйича музокараларга 15 дақиқача вақт ажратилган.

«Улар Украина позицияларини мустаҳкамлаш бўйича қандайдир янги мажбуриятлар борасида бир тўхтамга келиша олишмади. Музокаралар 15 дақиқада тугади. Хулосани шундан чиқариб олиш мумкин», — дейилади хабарда.

Шунинг баробарида, ЕИ дипломатлари Украина учун бўлғуси қуролли ёрдам пакетлари устидаги ишлар давом этишини нашрга маълум қилишган.

Аввалроқ, Европа Иттифоқи 800 млрд евро қийматидаги мудофаа режасини тасдиқлагани ҳақида хабар бергандик.

Киритилди: 02:12 09.03.2025. Ўқилди: 2728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!