Politico: Евро парламенти депутати Вебер АҚШни худбинликда айблади
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти ўзини худбинлик билан тутаяпти ва Европадаги иттифоқчиларининг манфаатларини инобатга олмаяпти. Бу ҳақда Европа халқ партияси (EPP) ва унинг Евро парламентидаги фракцияси раҳбари Манфред Вебер Politico журналига берган интервьюсида билдирди.
Вебернинг айтишича, Трамп президентлиги даврида АҚШ Украина можаросини ҳал этишга қаратилган тинчлик жараёнида “худбин музокарачи”га айланган. Унинг таъкидлашича, Вашингтон ўз хоҳиши билан “эркин дунёнинг етакчиси” ролига рад жавоб бермоқда.