Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Европага мигрантларнинг “даҳшатли босқини” таҳдид солмоқда — Доналд Трамп

Европага мигрантларнинг “даҳшатли босқини” таҳдид солмоқда — Доналд Трамп

Шотландияга келган АҚШ президенти Европа давлатларини “мигрантларнинг даҳшатли босқини”ни тўхтатишга чақирди.
Бундан ташқари, Трамп европаликларни шамол генераторларидан воз кечишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, шамол генераторлари "далалар ва водийларнинг гўзал кўринишини бузмоқда", денгизга зарар етказмоқда ва қушларни ўлдирмоқда.

Буюк Британияда Трамп мамлакат бош вазири Кир Стармер ҳамда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан учрашишни режалаштирган. Еврокомиссия раҳбари билан учрашувда асосий мавзу АҚШ ва ЕИ ўртасидаги савдо крлишуви бўлиши кутилмоқда.

Сафардан аввал АҚШ президенти Европа Иттифоқи билан илгари эълон қилган 30 фоизлик бож ставкаларининг кучга киришига йўл қўймаслик бўйича келишувга эришиш имкониятларини “50 га 50” деб баҳолаган эди.

Киритилди: 12:06 26.07.2025. Ўқилди: 807 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!