Япониянинг "Fujitsu" компанияси Германиянинг Аугсбург шаҳридаги компьютер фабрикасини ёпишга қарор қилганини эълон қилди. Бу Европадаги компьютер ишлаб чиқаришга ихтисослашган сўнгги завод эди.
Ушбу заводда стол компьютерлари, ноутбуклар ва маълумот сақлаш тизимлари, шунингдек, "Fujitsu Primergy" бренди остида x86 процессорлари ўрнатилган серверлар ишлаб чиқарилар эди.
Ҳозирги кунда фабрикада ҳар куни 21 минг донагача қурилма ишлаб чиқарилади. Фабрика ёпилиши билан заводнинг бевосита 1500 ходими ва Германия бўйлаб яна 300 киши ишини йўқотади.
Ходимларнинг кейинги тақдири ҳозирги вақтда компания раҳбарияти билан муҳокама қилинмоқда. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ходимлар компенсация пули олади.
Manba: turon24.uz