Европа суди Вагнер ПМC асосчиси Евгений Пригожиннинг онаси Виолетта Пригожинага нисбатан фақат оилавий муносабатларга асосланган санкцияларни бекор қилди.
Суд Пригожина хонимнинг ЕИ Кенгашига қарши даъвосини қаноатлантиришга ва ЕИ кенгашининг 2022 йил 23 февралдаги қарорини бекор қилишга қарор қилди”, — дея суд қароридан иқтибос келтиради “ТАСС”.
Европа Иттифоқи Пригожина компания акцияларига эга бўлишига қарамай, 2017 йилдан бери Concord Management and Consulting компаниясига эга эмаслигини тан олди.
Европа Кенгаши ҳам унинг ўғлига тегишли бошқа активларга эга эканлигини исботлай олмади.