Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Европада кофе нархи тез суръатлар билан ошиб бормоқда

A A A
Европада кофе нархи тез суръатлар билан ошиб бормоқда

Европа статистика идораси (Евростат) сўнгги бир йилда ЕИ мамлакатларида қаҳва нархи қанчага ошгани ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди. Шунга кўра, тез ўсиб бораётган нархлар туфайли Европа мамлакатларида қаҳва деярли ҳашаматга айланиб бормоқда.

ЕИ мамлакатларида бир чашка қаҳванинг ўртача нархи август ойида ўтган йилга нисбатан 16,9 фоизга ошди. Қаҳвасига сут ва шакар қўшганларнинг завқи янада қимматга тушади.

ЕИ давлатлари орасида бир чашка қаҳва нархи энг кўп ошган давлат 43,6 фоиз билан Финляндия бўлди. Финляндиядан кейин 39,9 фоиз билан Литва, 36,7 фоиз билан Швеция, 36,4 фоиз билан Эстония ва 34,3 фоиз билан Венгрия жой олди.

Киритилди: 15:48 07.10.2022. Ўқилди: 2174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!