Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Европада газ инқирози бошланмоқда

Европада газ инқирози бошланмоқда

Европада газ захиралари камайиб бораётгани, совуқ об-ҳаво ва Россиядан етказиб беришнинг чекланиши шароитида янги энергия инқирози юз бериши мумкин. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Нашр ёзишича, Украинадаги можаро авж олган бир пайтда газ нархи 45 фоизга ошган. Бундан ташқари, совуқ туфайли ёқилғи захиралари тез камайиб бормоқда.

“Бизда ҳали ҳам газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Агар биз ҳақиқатан ҳам Россия газидан мустақил бўлишни истасак, кўпроқ импорт қувватига эга бўлишимиз керак”, деган Германиянинг RWE энергетика компанияси Бош директори Маркус Креббер.

Шу билан бирга, шамол электр станциялари ҳудудидаги паст шамол тезлиги электр энергиясини ишлаб чиқариш учун ушбу манбадан тўлиқ фойдаланиш имкониятини чекламоқда.

Киритилди: Бугун 10:23. Ўқилди: 498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!