АҚШ ва НАТОнинг бошқа аъзолари Курск ва Брянск вилоятларига зарба бериш учун ўз ракеталаридан фойдаланганидан сўнг Россияга қарши "тўлиқ урушга киришди", деб таъкидлади Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев Al Arabiya телеканалига берган интервьюсида.
"Бу, шубҳасиз, жанг ҳаракатларининг боришини ва юз бераётган воқеаларни ўзгартиради, чунки НАТО блоки, Вашингтон ва ушбу иттифоқнинг бошқа иштирокчилари амалда бизнинг мамлакатимизга қарши гибрид уруш эмас, балки тўлақонли урушга киришганидан далолат беради," - деди Медведев.
"Бу оқибатсиз қолмайди," - дея қўшимча қилди у, "берилган зарбалар аллақачон ўз таъсирини кўрсатганини" таъкидлаб.